Биродар зебра дедингиз бази масалада оху дедингиз бироқ гўшти жудаям ширин дедингиз демак бу анниқ оху чунки зебрани гўшти хидли сассиқ деб эштганман охуни гўштини энг ширин гўшт деб эштганман оллоху аалам. Менимча бу оху бўлган бўса керак
@МусаЕрмек-у8с5 жыл бұрын
Жақсы
@muhadjirmuhadjir22735 жыл бұрын
Ассалому алейкум
@ШиринЧойАчиксалат5 жыл бұрын
Ас салому алейкум ва рахматуллохи ва баркатаху. Жазака аллохумма хойир. Домла каердала? Ким бу домла? Илтимос таништирила. Жазака аллохумма хойир
@esmakiz34515 жыл бұрын
Шу устоз каердалар.мен куп эшитаман дарсликларини лекин узлари Ким танимайман
@QalbNuri5 жыл бұрын
Бисмиллаҳ, Вассолату Вассаламу 'Ала Росулулиллаҳ, Соллаллоҳу 'Алайҳи Вассалама Ва Баъд. Ассаламу Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ! Аллоҳ Таъоло айтади: "فَلا تُزَكُّوا أَنفُسَكُمْ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ اتَّقَى" "... ўзингизни оқламанг, У (Аллоҳ) ким тақводорлигини яхши биладиган зотдир" деб айтган. Аммо шундай бўлса ҳам илмни кимдан ва қайердан олаятганлигимизни билишимиз кераклиги сабаб биродаримиз Абу Ҳанифаҳнинг қисқача таржимаи ҳолларини айтиб ўтамиз. Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ асл ватанлари Ўзбекистон бўлиб ҳозирда АҚШда истикомат килиб ва таълим олиб келмоқдалар. Ёшлари 36 да бӯлиб 4 та фарзанднинг отаси. Ислом динига 8-9 ёшларидан қизиқиб ватандаги мадрасаларда оз муддат таълим олганлар. Араб тилини мукаммал ўргана бошлаётган ва динга бўлган қизиқишлари ўсиб бораётган бир пайтда, диёримиздаги баъзи сиёсий ўзгаришлар ҳамда атроф муҳит бу биродаримиз ва шу кишига ўхшаш дин йўлида таълим олаётган анчагина ёшларимизга салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Умар розияллоҳу анҳу: "Жоҳилият таъмини тотмаган инсон Ислом қадрини билмайди" деганларидек, Абу Ҳанифаҳ ҳам жоҳилият таъмини тотиб ва унда анча "пешқадамлардан" бўлганлар. Саҳиҳ ҳадисларда келганидек, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши биродарининг дийнидадир" деган содиқул амин бўлган пайгамбаримизнинг сўзлари қанчалар ҳақлигини Абу Ҳанифаҳ ҳам ўзларининг қисқа ҳаётларида билиб олганлар. Диндан хабари бўлмаган, аксинча ҳаёти-ю мамоти мусиқа билан ўтадиган ўртоқлар билан ўртоқлашгач, Абу Ҳанифаҳ ўзлари сезмаган ҳолда мусиқа оламининг чўққиларига етиб боришга ҳам улгурдилар. Мусиқа соҳасида 7 йил тахсил олдилар ва ўзларининг замонларидаги машхур гуруҳлар билан "юлдузларга" айландилар. Аммо Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан биродаримиз анча йиллардан сўнг ҳар хил синов-у имтихонлар билан ҳақ йўлни топиб, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: .خياركم في الجاهلية خياركم في الإسلام إذا فقهوا" متفق عليه" "Жоҳилиятда яхши(сифатларга эга) бўлганларингиз Ислом(ни тан олиб унга таслим бўлган)да ҳам яхшиликларда бўласизлар агарда (Ислом динини моҳиятини тушуниб илм олиб) фақиҳ бўлсангизлар" деган мазмундаги (муттафақун алайҳ) ҳадисга қаттиқ ишониб дин йўлида собитқадамлардан бўлишларини Аллоҳдан сўраб илм олиш йўлида сафар қилганлар. Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ Инглиз тили ва Тинббиёт соҳасини мукаммал ўрганиш мақсадида 15 йил олдин АҚШга сафар қиладилар ва у ерда дунёвий илмлар билан бирқаторда Исломий илмларни ҳам, дунёнинг барча чеккаларидан келган аҳли илмлардан ўргана бошлайдилар. Бундан ташқари Абу Ҳанифаҳ Қатарда асос солинган Исломий Университетда 5 йилдан бери таълим олиб келмокдалар. Аллоҳ таоло у кишига берган баъзи қобилиятларни Ўзининг йўлида ишлатиб ва инсонларнинг ҳидоятига сабабчи бўлиш ниятидалар ин ша Аллаҳ. Pосулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "بلغوا عني ولو آية" "Мендан биргина оят ёдлаб олган бўлсангиз ҳам уни етказинглар" деган ҳадисларига риоя килган холда, Аллохнинг изни билан Абу Ҳанифаҳ ва у кишининг атрофидаги солеҳ биродарларнинг саъй ҳаракатлари билан маърузалар, ҳар ҳафталик силсила дарслари, KZbin, Телеграм ва кўпгина ижтимоий тармоқларда каналлар очилиб уларда доимий равишда материаллар юклаб бориш йўлга қўйилди, Аҳамдулиллаҳ. Устозлари: Шайх Доктор Билал Абу Амина ҳафизаҳуллоҳ, Aллома Шайх Насуриддин роҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари. Жомеада бир нечта раббоний уламолардан Ақида, Тафсир, Ҳадис, Араб тили ва Ислом тарихидан таълим олиб келаяптилар. Абу Ҳанифаҳ кўпгина масъалаларда бир неча Ўзбекистонлик устозларидан ҳам маслаҳат олиб иш тутишни лозим деб биладилар. Булардан ташқари Абу Ҳанифаҳ, ӯзларига бир оят ё биргина ҳадисни ўргатган инсонни устоз деб биладилар. Абу Ҳанифаҳ шериятга қизиқадилар ва баъзи-баъзида шер ҳам ёзиб турадилар. Классик шоирлардан бӯлган Саъдиӣ Шерозий, Хувайдо ва Алишер Навоий шерларини ӯқиб мутолаа қилишни яхши кӯрадилар. Тиббиёт ва Ислом мавзулардаги китобларни ҳам қизиқиб ӯқиийдилар. Тиббиёт соҳасида ӯқиганлар ва ҳозирда айнан тиббиёт соҳасида ишлаб келадилар. Биродармиз Абу Ҳанифаҳ шериятдан ташқари Баскетбол, Тенис ва Футбол спорт турларига ҳам қизиқадилар. У киши 5 тилда гаплаша оладилар, алҳамдулиллаҳ. Кӯпинча Инглис ва Араб тилларидан ӯзбек тилига мақолаларни таржима қилиб, ижтимоий тармоқларга, веб-саҳифаларга тақдим қиладилар. Аҳли Сунна ва Жамоатдаги 4 мазҳаб ва ундан бошқа фиқҳий мазҳабларни, салафу солиҳ уламоларни тан олиб ҳурмат қилиб келадилар. "Мевали дархтга доим тош отилур" деган ҳикматли сўзга биноан Абу Ҳанифаҳ ҳам ўзларини танқид қилишларини ижобий санаб, доим танқид ортидан келадиган манфаъатларни, ўзларининг шахсиятларини ислоҳ килишда татбик киладилар. Зеро Аллоҳ таоло айтади: "إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ" "Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир." Мана шу биродармиз Абу Ҳанифаҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари. Биродаримиз Абу Ҳанифаҳ ва барчамизга Аллоҳ Таъолодан паноҳ сӯраймиз. Бизларни тӯғри йӯлга доим ҳидоят қилиб, жаннатларида дийдорига мушарраф айласин.