ОНА, СИЗНИ БИР КЎРМОҚ УЧУН. Ажаб, само ҳурлари ҳар тун, Замин томон термулар беун. Қулаб тушса еттинчи осмон, Қай бир жонзод бўлолгай устун? Манглайимнинг шўридан ҳар он, Кўзларимни асровчи қошим. Инсон умрин этгай бардавом, Гар истаса БУЮК НАҚҚОШИМ. ҲАҚ нинг иши. Не бўлса бўлди. Орзуйим бор, айтгим келади. Она!.. Сизни бир кўрмоқ учун Болаликка қайтгим келади!.. (Шахриддин Умиров шеъри.)