Рет қаралды 73,639
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇👇👇
t.me/joinchat/...
1 кг хамир учун
✅ 400 гр ун
✅ 170 гр сув
✅1 тухум
✅ 3 гр туз
✅ Пичоқ учида лимон кислотаси 1г
✅ 325 гр сариёг ъ
✅ 45 гр ун
Сепиш учун ун.
1. Муздек сувга туз, лимон кислота, тухумни солиб аралаштирамиз.
2. Унга сувли массани қуйиб хамир қорамиз. Хамир қўлга ёпишмайдиган бўлади. Хамирни 30 дақиқа музлатгичда тиндирамиз.
3. 82% сариёғни ёки айнан қат қат ҳамир учун мўлжалланган (Аппетито сариёғидан ишлатдим) 82% ли маргарини пичоқда кесиб 45 гр ун билан аралаштирамиз. Селофан пакетга сариёғни қўйиб тўртбурчак шакар берамиз. 30 дадиқа музлатгичга қўямиз.
4. Музлатгичда тинган хамирни ўртасидан пичоқда + қилиб кесиб олиб тўрт томонга очиб ёямиз.
5. Хамир ўртасига сариёғни қўйиб конверт шаклида ёпиб оламиз. 15 дақиқа тиндирамиз.
6. Хамирни бир йўналишда ёйиб оламиз. Видеода кўрсатилгандек. Ва 4 буклаб тахлаб оламиз. Селофан пакетга солиб 30 дақиқа тиндирамиз.
7. 30 дақиқадан сўнг тахланган чизиғи бўйлаб узунасига ёйиб оламиз ва яна 4 буклаб тахлаймиз. Шу жараённи 4 маротаба такрорлаймиз. Хамирни 2 кун музлатгичда, узоқроқ вақт музхонада сақлаш мумкин. Бу хамирдан сомса, напалеон, турли хилдаги ширинликлар тайёрлашингиз мумкин.
8. Хамирни ёйиб оламиз 0.5-1 см атрофида қалинликда. Ва 4*9 см ленталар кесиб оламиз. Бантик шакл бериб листга терамиз, қиздирилган духовкада 200-220 даражада 20 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пишган бантиклар устига шакар упаси сепамиз.
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇👇👇
t.me/joinchat/...