Рет қаралды 10,200
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ! АЗИЗЛАРИМ. Сизлар учун, Ифторлик дастурхонигизга ажойиб Салатлар видеосини ва рецептини каналимга жойлаштирдим. Умид қиламанми албатта Сизларга ёқади. Кўпчилигингиз сўраган Медовик рецепти хам қолдирмоқдаман. Сизларга влогим ёқса илиқ комментария ва лайкларингизни кутиб қоламан.🥰🥰🥰🥰
Керакли Масаллиқлар
Товуқли Салат учун
200-300 гр. товуқ филесини қйнатиб олиб тостр қилиб олинади. Тостр бўлмаса шарт эмас.
2 та помидор ва
2 та бодрингни учбурчак шаклида тўғралади.
Рукула
Моцарелла пишлоғи
Табга қараб туз
1 ош қошиқ соя
AROY-D соуси солиб яхшилаб аралаштирилади.
Бақлажонли Салат учун
2-3 та бақлажонни паррак қилиб тўғраб ювмасдан крахмалга ботириб ёғда қовуриб олинади.
2 та помидор
2 та бодрингни бақлажонга мослаб тўғралади.
Кашнични йирик қилиб тўғраб,
Моцарелла пишлоғи,
Табга қараб туз,
Анор соуси солиб яхшилаб аралаштирилади.
Медовик учун
200 мл асал паст оловда қайнаб чиқанидан кейн
1 чой қошиқ сода солинади ранг кирганидан сўнг оловни ўчириб,
200 гр. сарёғ солинади.
6 та тухум ва
2 ст. шакарни оппоқ бўлгунча миксер қилинади ва асалли масса
ванилин
1 чой қошиқ сода
3 ош қошиқ какао
5 ярим пиёла ун солиб миксер қилинади.
170-180 градусда 4-5 дақиқа давомида пиширилади.
Креми учун
250 гр. шакар ва
4 ош қошиқ унни қозонча ёки товага солиб
яхшилаб аралаштирилади кейин
400 мл сут солиб яна бир хил масса бўлгунча аралаштирилади кейин газга қўйиб паст оловда қуйилгунча аралаштирилади. Совугандан кейин 300 гр. сарёғни хона хароратида эритиб крем билан миксер қилинади. Кремимиз тайёр.
Коржикларни четини кесиб олиб увоқ қилиб олинади.
Коржикларни ҳар бир қаватига крем суриб кейин
Қуюлтирилган сут суриб олинади ҳамда увақлари сепиб чиқилади.
Барчангизга ёқимли иштаҳа этиборингиз учун рахмат!
☺️☺️☺️☺️☺️