Рет қаралды 322,909
Озиш ҳақида афсоналар!!! Ҳамюртларимиз ичида соғлом ва ҳамиша кўркам бўлиш учун шифокорга мурожаат қилаётганлар сони кундан-кунга ортиб бораяпти. Биз тиббиёт соҳасидаги турли мавзуларда сиз билан фикр алмашмоқчимиз. Шу сабабли ушбу лойиҳани ташкил этдик ва илк мавзу озиш ҳақида афсоналар! Семизлик бир пайтлар ҳусн саналган бўлса, ҳозирга келиб унинг юрак қон-томир, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари ва қандли диабетга сабаб бўлиши исботланди. Балки шунинг учун озаман деб югуриб юрганлар кўпдир. Баъзида озиш ҳақидаги афсоналар ҳам сизни яна бир қадам ортга қадам босишингизга сабаб бўлади, шундай экан ушбу кўрсатувни томоша қилинг ва ўзингизга тегишли хулосаларни чиқаринг. Бундан ташқари мухлислар исталган мавзуда бизга саволлар ва таклифлар билан ҳам мурожаат қилишлари мумкин.